Олий лиганинг 9-турида «Қўқон-1912» «Пахтакор»ни қабул қилди.
Учрашувга бўлган қизиқиш жуда катта эди ва “Марказий” ўйингоҳ мухлислар билан тўлди. Ўйин мезбонларнинг ҳужумлари остида бошланди.
5-дақиқада ҳисоб очилди. Узоқ давом этган ҳужумдан сўнг тўпни мезбонлар сардори Носир Отақўзиев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
20-дақиқада ҳисобдаги фарқ ошиши мумкин эди. Мурод Ҳолмуҳамедовнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Филип Райевац боши билан дарвозага йўллади, аммо унга аниқлик етишмади.
32-дақиқа Иброҳим Раҳимовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Биринчи тайм шу ҳисобда якун топди.
Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар шиддатли ҳужумлар билан бошлади. Аммо кутилмаганда, 50-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Акбар Исматуллаевнинг жарима майдончасига ўзатган тўпи ҳимоячимиз Мурод Холмуҳаммедовга тегиб дарвозага кириб кетди – 1:1.
62-дақиқада Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан унумли фойдаланиши мумкин эди. Бироқ, сўнгги паллада “Пахтакор” ҳимоячилари тўпни қайтаришди.
Шундан кейин ҳам ҳар икки жамоа ҳисобни ўзгаритириш учун бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо рақиб дарвозасига йўл топиш ҳеч кимга насиб этмади.
Натижада «Қўқон-1912» ғалаб қозониб, мусобақа пешқадами бўлиш имкониятини бой берди.
Олий лига, 9-тур
Қўқон. 10320 томошабин.
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:1 (1:0)
Голлар: Носир Отақўзиев (5) – Акбар Исматуллаев (50)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев (17. Аваз Маматхўжаев-90+4), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (7. Жамшид Ҳасанов-72), 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 97. Ойбек Рустамов, 99. Филип Райевац.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 25. Иқбол Маликжонов, 26. Акмал Холмуродов, 30. Ислом Абдуллаев, 85. Руслан Мелзеддинов.
“Пахтакор”: 12. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов, 8. Шерзод Каримов (27. Достон Ибрагимов-86), 10. Жамшид Искандаров, 20. Жасур Ҳакимов (11. Игорь Сергеев-46), 21. Камолиддин Тожиев, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 30. Юрица Бульят (29. Владимир Козак-33).
Захира: 16. Шерзод Раимов, 17. Суҳроб Нуруллаев, 31. Жамшид Юсупов, 34. Хушнуд Авилов.