"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Ла-лига 36-тури доирасида "Вильярреал" устидан қозонилган ғалабадан (4:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу энг қийин ўйинлардан бири бўлиши табиий эди. Бизда улкан босим бор ва ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик.
Иккичи бўлимда жамоамиз шунчаки ўз даражасини кўрсатиб қўйди.
Энг муҳими имкониятлардан фойдалана олдик ва бундан ғалабадан жуда мамнун бўлдим" - дейди испаниялик мутахассис.