Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Андрей Фёдоров: “Вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз”

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви якунига етгач, мураббийлардан ўйин ҳақида фикрларини сўрадик. Дастлаб, “Нефтчи” жамоаси устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

"Жамоамиз учрашувда ютқазган бўлса-да, яхши ўйин намойиш этди. Футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйини менга ёқди. Улар ҳисобга қарамасдан майдонда яхши ҳаракат қилишди. Бор кучларини беришди. Бугун жамоамиз катта иштиёқ билан ҳаракат қилишди, ҳаяжон ҳам бўлди, бу орқали улар хатоларга ҳам йўл қўйишди. Аммо яна такрор айтаман, бугун жамоамнинг кўрсатган ўйини менга ёқди.

Шерзод Ҳакимов жароҳати туфайли бизга ёрдам бера олмаётган эди. У кейинги вақтларда яна ўзини тиклаб, бизга ёрдам бера бошлади. Ўйлайманки, у  кейинги ўйинларда майдонда тўлиқ ҳаракат қила олади.

Абдумавлон Абдулжалилов “Пахтакор” клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади, у кейинги уч мавсумда бизнинг жамоамиз таркибида ўйнаяпти. Мен унинг келажаги порлоқ деб, ҳисоблайман. Дарвозабонимиз бугун ҳам яхши ўйин кўрсатди.

“Нефтчи”нинг бу йилги муваффақиятсизликларига сабаб? Жамоамизнинг кўрсатаётган ўйини борасида ёмон эмас. Аммо вазиятларни голга айлантиришда бироз оқсаяпмиз. Менимча бу ўткинчи ҳолат. Камчиликлар устида ишлаяпмиз. Ўйлайманки, биз албатта керакли очколарни қўлга киритамиз", - деди Фёдоров.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 08:54, 07.05.2017.
Ўқилди: 4193 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.