Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Рўзиқул Бердиев: «Йил лауреати бўлиш ёқимли»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" - "Нефтчи" баҳси якунига етгач, қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида ўз фикрларни билдириб ўтди.

"Бугунги учрашувда йигитларга асосан тўпни кўпроқ назорат қилиб, рақибнинг бўш зоналаридан кўпроқ фойдаланишни айтган эдик, улар бу кўрсатмаларимизни тўлиқ адо этишди. Гувоҳи бўлганингиздек, бу орқали бугун биз ҳақли  ғалабага эришдик. Жамоамиз бугун ажойиб ўйин намойиш этди.

Дилшод Раҳматуллаев энди ўз формасини тиклаб бораяпти, биласиз, у ўтган мавсумнинг охирларида жароҳат олган эди. У тажрибали ўйинчи, албатта кейинги ўйинларда у бизга тўлиқ ёрдам бера олади.

Йил лауреати бўлиш албатта ёқимли. Бу нафақат менинг ютуғим, балки бутун жамоанинг, клубимизнинг ютуғидир. Бундай шарафга битта мураббийнинг меҳнати камлик қилади. Аввало клубимиз раҳбарларининг бизга нисбатан кўрсатаётган ғамхўрликлари бу ютуқларга омил бўлаяпти. Қолаверса, бунинг замирида бутун клубимизнинг катта меҳнати ётибди. Албатта, эътироф этаман, менга овоз берган мамлакатимизнинг барча ОАВларига, жумладан ҳурматли журналистларимизга каттадан–катта ташаккурларимни билдираман. Уларга ижодий баркамоллик тилаб қоламан. “Насаф” бундан кейин ҳам мухлисларга чиройли ва мазмунли ўйинларни  улашишда давом этаверади", - деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 08:59, 07.05.2017.
Ўқилди: 5174 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.