Кириш Регистрация
06/01 00:45 Рома 2-0 Лацио
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Евро-2016 қаҳрамони қандай қилиб «сўнгани» ҳақида

Баҳо:
+ | -

Евро-2016 йилнинг норасмий мадҳияси бағишланган форвард Уилл Григг «сўнди» ва Англия чемпионатида сентябрь охиридан бери гол ура олмаяпти.

Шимолий Ирландия терма жамоаси ўйинчиси Уилл Григ Францияда ўтган Евро-2016да бир дақиқа бўлса-да майдонга тушмади, аммо энг таниқли фигурага айланди. Зеро, унинг исми турнирнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан кўпроқ тилга олинарди. Григг - Европа чемпионатининг норасмий мадҳияси қаҳрамони саналар ва бу гимн Шимолий ирландиялик мухлислар томонидан ҳар бир баҳсда куйланарди.

Эслатиб ўтамиз, Уиллга интернет-буюклик 2015Ғ16 йиллар мавсуми охирида, Европа чемпионати бошланишига оз қолган вақтда келганди. Ҳужумчи «Уиган» сафида ажойиб тарзда тўп сурди - 40 баҳсда 25 гол уришдан ташқари, жамоасига Лига-1дан Чемпионшипга чиқишга ёрдам берди. Ўшанда «Уиган» мухлиси Шон Кеннеди YouTubeга қўшиқ киритиб, уни айнан мана шу бомбардирга бағишлади. Кеннеди 1990-йилларда хитга айланган Галл Риццато ижросида айтилган қўшиққа ўз сўзларини киритиш орқали бу ишни амалга оширганди. «Will Grigg`s on fire, your defence is terrified» деб айтиладиган нақоратни эса («Уилл Григг формада, сизнинг ҳимоянгиз эса ночор») тезда бутун Европа ўзлаштирди. Дастлаб, оддийгина қўшиқни «Уиган» ва Шимолий Ирландия фанатлари куйлашди, алал-оқибат эса ҳатто рақиблар ҳам бу билан «касалланди».

Масалан, Евро-2016да Шимолий ирландияликлар билан учрашган «Бавария» ва Польша футболчилари кийим алмаштириш хонасида «Will Grigg`s on fire»ни куйлашаётгани тасмага туширилган ведиени оммага намойиш қилишди. Германия термаси ҳимоячиси Матс Хуммельс бўлса матбуот анжуманида жилмайганча бугун Уилл Григ формадалигини билиш-билмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди, немислар бу ҳужумчидан қўрқиш-қўрқмасликларини айтди.

Умуман олганда, Европа чемпионатининг норасмий мадҳияси «Уиган» ҳужумчисини юлдузга айлантирди. Францияда ўтган турнирда нисбатан муваффақиятли иштирок этган Шимолий Ирландия термаси ватанга қайтгач эса мухлислар билан учрашув ташкил қилди ва унда айнан Григгни ҳаммадан кўра кўпроқ олқишлашди. Фақатгина бош мураббий Майкл О`Нилгагина Уилл мавзуси ёқмаган бўлса керак - «Учрашувга таркибни мен танлайман ва асло мухлислар қўшиғидан келиб чиқиб эмас», - деди у нима учун кўпчилик мухлисларнинг суюклисига майдонда бирор дақиқа ҳам тўп суришга имкон яратмаганлиги тўғрисидаги танқидларга жавоб қайтараркан.

Жорий мавсум эса О`Нилнинг ўшандаги қарорини тасдиқлаётгандай. Аслида ҳам Григгнинг номи бор-йўғи 2-3 ойда кўпчиликнинг тилига тушганди. 25 ёшли Шимолий ирландиялик  ёздаёқ «Уиган»ни нисбатан кучлироқ клубга алмаштириши мумкин эди. Англия дивизионларининг кучлилиги жиҳатидан 3-ўринда турган жамоанинг энг яхши бомбардири сифатида, албатта. Жарангдор реклама ҳам ўз ишини қилди. УЕФА томонидан ўтказилган журналистлар сўровига кўра, Уилл Европада мавсумнинг энг яхши футболчилари орасида 25-ўринни банд этди - Поль Погба ва Жорджо Кьеллини ҳам шунча овоз тўплашганди. «Гамбург» мухлислари эса ҳатто клуб раҳбариятига мазкур футбол фольклорининг ёрқин персонажини сотиб олиш талаби билан ҳам чиқишди. Шунга қарамай, Григг

ДАВОМИ

Манба: www.std.uz
Киритилди: 10:56, 07.05.2017.
Ўқилди: 5977 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.