Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Мессидан «Олтин бутса»ни «тортиб» олишга интилаётган футболчи ҳақида

Баҳо:
+-1 | -

Футболчилик фаолиятини Голландиянинг кичик шаҳрида бошлаган Бас Дост аста-секин маҳаллий чемпионатни забт этиб, ҳозирда Португалия биринчилигининг супертўпурарига айланиб олди. Қуйида Лионель Мессидан «Олтин бутса»ни «тортиб» олишга интилаётган форвард ҳақида сўз юритамиз.

«Эммен» клуби Голландия олий дивизионида бирор марта қатнашмаган, яқин келажакда бундай шарафга эришиши ҳам даргумон. Аммо маҳаллий академия ўз тарбияланувчилари билан ҳар қанча фахрланса арзийди - бу ерда Бас Дост камол топган. «Эммен»нинг пиар-менежери Марк Тиммер шундай ҳикоя қилади: «Бу ерда ҳамма у ҳақида гапиради. Ўсмирлик чоғларида голеадорлик хислатларини намоён этмаган Бас Дост ҳозирда кўпчиликни лол қолдирмоқда. Барча унга омад тиламоқда». 2007|2008 йиллар мавсумида ҳужумчи асосий жамоада дебютини нишонлади. Қишда Финляндиянинг РоПС клуби уни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатида эди, зеро ўша кезлари «Эммен»нинг собиқ техник директори Том Сенфье фин­ларга устозлик қилаётганди. Бироқ келишув амалга ошмади. Ёзда форвард 300 минг евро эвазига «Хераклес»га ўтди.

Янги шарт-шароитларга тезда кўниккан форвард ёрқин ўйинлар намойиш этгач, унинг харидорлари қаторига «Аякс», «Твенте» ва «Херенвен» қўшилишди. Ўйинчининг агенти ушбу рўйхатдаги учинчи жамоани танлаш бўйича тавсия берди ва бу қарор ўзини оқлади. Дастлабки йили Бас клубнинг энг яхши ҳужумчиси бўлди, бир-икки йилдан сўнг 32та гол билан чемпионатнинг тенгсиз тўпурарига айланди. Шу тариқа «Вольфсбург» эътиборини торт­гач, 2012 йилнинг ёзида бундеслигага йўл олди.

Голландиялик иқтидор эгаси ке­йинги тўрт йилни Германияда ўтказди. «Бўрилар» 4-2-3-1 тактик схемасини танлашгани боис Дост жиддий рақобатбардошлик бўйича Крузе, Энрике ва Путародан асло қолишмади. Гарчи асосий таркибга муқим ўрнашолмаган бўлсада, қаҳрамонимиз 85та ўйинда 36та гол урди. Бў­йининг узунлиги (192 см.) ҳамда бош билан ўйнаш салоҳияти, қолаверса, унчалик кучли бўлмаган, аммо аниқ зарбалари асқотди.

Дост Германияда кўп ишлади, бироқ юлдузлик даражасига чиқмади ва шу боис кетишга қарор қилди: «Мазкур жамоада тўрт йил тўп сурдим. Ушбу муддат давомида ўсиш ва пасайиш даврини бошдан кечирдим. «Вольфсбург» ҳужумчи харид қилмоқчи (кейинчалик унинг Марио Гомес экани ойдинлашди), демак ўйин амалиётига эга бўлиш имкониятим яна пасаяди». Бас вазиятга қараб иш тутди. Вариантлар кўп эди. Биринчиси - жонажон юртига қайтиш, у ерда футболчини «Аякс» кутаётганди. Амстердам жамоаси форвардни «Хераклес»да тўп сураётган кезлариданоқ кузатиб келаётганди. Иккинчидан, Португалиядан диққатга молик таклиф тушди: тўпурарлик қобилиятига эга форвардга «Спортинг» 12 млн. беришга тайёр эди. Шу тариқа Дост примейра томон отланди.

«Спортинг» бош мураббийи Жорже Жезуш янги ҳужумчини дарҳол бошланғич таркибга жойлади. Таъкидлаш жоизки, португалиялик мутахассис

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:59, 07.05.2017.
Ўқилди: 20348 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.