Киевнинг «Динамо» U19 клуби мураббийи Максим Шацких севимли жамоаси ва мураббийлик орзуси ҳақида гапирди.
«Ҳар доим «Барселона»га мухлислик қилганман. Менга уларнинг тўпни назорат қилиш услуби ёқади. Бироқ баъзан ошириб юборишади. Каталонияликлар доимо рақибни югуришга мажбур қилишади. Албатта кўп нарса Месси, Неймар ва Суаресга боғлиқ. Бироқ бошқа жамоалар ҳам етакчиларнинг ўйинига боғланиб қолган.
Ўзим билан бирга ишлаган мураббийларнинг энг яхши ҳислатларини олишга ҳаракат қиламан. Ҳар бир ёш мураббий катта жамоани бошқаришни истайди. Орзум – Киев «Динамо»сини бошқариш. Унга футболчилик фаолиятимнинг 10 йилини берганман. Аммо ҳар бир нарсани ўз вақтида амалга ошгани маъқул» - деди Шацких.