"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди "гол+пас" тизими бўйича жамоасининг АПЛдаги янги рекордини ўрнатди.
Жейми АПЛнинг 36-тури доирасида "Уотфорд"га қарши бўлиб ўтган баҳсида битта голга ассистентлик қилди. Бу унинг учун "Лестер" футболкасидаги 19-голли узатма бўлди.
Бунга Варди урган 41та голни қўшсак, "гол + пас" тизими бўйича очколар сони 60тага етади. Бу эса "Лестер" футболчилари орасида Англия Премьер-лигасидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Бу орқали Жейми "тулкилар" шарафини 8 йил давомида ҳимоя қилган Мустафий Иззатнинг натижасини янгилади.