Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Раҳбарият билан жанжаллашган Тухель «Боруссия»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Боруссия» Д бош мураббийи Томас Тухель ва ижрочи директор Ханс-Йоахим Ватцке ўртасида жанжал келиб чиққан.

Маълумки, ЕЧЛ чоракфиналидан ўрин олган «Монако» клубига қарши ўйиндан олдин, «Боруссия» автобуси олдида портлаш юз берганди. Шундан сўнг, УЕФА раҳбарияти ҳар иккала жамоа вакиллари билан боғланиб, ўйинни бир кун кейинга қолдириш ҳақида уларнинг розилигини олган. «Боруссия» клубидан бу жараёнда Ватцке ва президент Райнхард Раубалл иштирок этган.

Bild хабарига кўра, Томас Тухелга ўйиннинг бир кун кейинга сурилиши ёқмаган. Унинг фикрига қараганда, жамоанинг руҳий зўриқишдан тикланиб олиши учун кўпроқ вақт талаб қилинар эди. Тухель бу борада ўзининг фикри инобатга олинмаганидан дарғазаб бўлган.

Томас Тухелнинг «Боруссия» билан имзолаган шартномаси 2018 йилгача амал қилади. Агар можаро хайрли якун топмаса, у жамоани тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, эртаси куни ўтказилган ўйинда «Боруссия» 2:3 ҳисобида ютқазган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:31, 08.05.2017.
Ўқилди: 3734 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.