“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп “Саутгемптон”га қарши учрашувдан (0:0) сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйлайманки, “Ливерпуль” бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатган эди. “Саутгемптон” “Энфилд”га уч очко қўлга киритиш учун ташриф буюрганди, аммо ҳимоячиларимиз бунга йўл қўйишмади.
Рақиб дарвозамиз олдида деярли хавфли ҳужумлар уюштири олмади. “Саутгемптон” футболчилари ўн киши бўлиб ҳимояда кучли ўйин намойиш этишди. Агар гол ура олганимизда, ўйинни ўз томонимизга оғдарган бўлардик. Очко ишлаган бўлсакда бу яхши натижа эмас.
Англия чемпионатида ҳали кураш якунларнмади, қолган ўйинларда албатта, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, очиғи бугун бизга омад кулиб боқмади.
Милнерни пенальтини ноаниқ амалга оширгани учун айблаш ноўрин. Чунки бу футбол. Агар Милнер гол ура олганида ғалаба қозонишимиз аниқ эди”, – дейди Клопп.