"Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчес жамоа билан янги шартнома борасидаги музокараларни ёзда ўтказишини маълум қилди.
"Ҳозир фақатгина Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ҳақида ўйлаяпмиз. Мавсум якунига етганидан сўнг раҳбарият билан музокара ўтказаман. Шундан сўнг клубдаги тақдирим ҳал бўлади" - дейди Санчес Sky Sports нашрига.