«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо «Боруссия» етакчиси Марко Ройс билан шартнома имзоламоқчи.
Daily Express хабарига кўра, португалиялик мутахассис 27 ёшли немисни ёздаёқ қўлга киритмоқчи.
Жорий мавсумда Ройс «қовоғарилар» сафида 21 ўйин ўтказиб, 11 гол урган. Мавсумнинг маълум қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборган.
Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер нархи 40 млн еврога тенг. Амалдаги шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган.