16–26 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича тарихда илк марта 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
30 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “C” гуруҳида Қатар, Ливан, Мьянма ва Гонконглик тенгдошлари билан куч синашади.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси делегацияси бугун 23:00да Тошкент - Бангкок йўналишида Таиланд пойтахтига учиб кетади.