Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ОЧЛ. «Бунёдкор» Лушчансиз ҳам йирик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -1

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги сўнгги тур баҳси "Бунёдкор" учун ҳам, "Ал-Айн" учун ҳам шунчаки расмиятчиликка айланиб қолганди. Боиси, Амирлик клуби муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал қилиб бўлган бўлса, "қалдирғочлар" гуруҳдаги энг сўнгги поғонанини "забт" этиб бўлганди. Фақат "Ал-Айн" гуруҳ ғолиблигини қўлга киритиш, "Бунёдкор" эса ОФК рейтинг жадвалида Ўзбекистон учун очко келтиришга ҳаракат қилиб кўриши мумкин эди. Бу борада мезбонлар омадлироқ чиқишди.

Сергей Лушчансиз қолган тошкентликларнинг "Ал-Айн"га кучи етмади. Буни тан олиш керак. Жамоамиз дарвоза дахлсизлигини ярим соат давомида сақлаб туришди. Аммо 34-дақиқада жамоамиз майдон марказида тўпни йўқотди. Шамроний эса бир ҳимоячи ва дарвозабонимизни муаммосиз доғда қолдириб кетди.

Ал-Айнликлар ҳисобни очиб олишганидан кейин кучни тежаган ҳолда ўйинни олиб боришди. Натижада "Бунёдкор" футболчилари олдинга ўта бошлашди. Иккинчи бўлим ўрталарида Алишер Саноев жуда қулай вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Учрашувнинг 77-дақиқасида биз яхши билган Умар Абдулраҳмон жаримадан ажойиб тўп киритиб, бунёдкорчиларнинг гол уришга бўлган шаштини синдириб қўйгандек бўлди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса Умарнинг узатмасидан кейин Диакий бош билан ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

"Бунёдкор" йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин эди. Аммо Тўхтасинов 10 метрлардан аниқ зарба бера олмади.

Параллел кечган ўйинда Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби ўз уйида Эроннинг "Зоб-Оҳан" жамоасини мағлуб этди (2:0). Натижада "С" гуруҳидан "Ал-Айн" ва "Ал-Аҳли" клублари нимчорак финалга йўл олишди.

ОЧЛ-2017, «С» гуруҳи
«Ал-Айн» (БАА) - «Бунёдкор» (Ўзбекистон) 3:0
8 май, Ал-Айн, соат 20:40. «Ҳазза бин Зайд» стадиони
Голлар: Носир аш-Шамроний (34), Умар Абдулраҳмон (77), Иброҳим Диакий (90+1)
Ал-Айн: Холид Исо, Кайо, Умар Абдурахмон, Холид Абдурахмон, Муҳнад Салим, Носир Шамроний, Ли Мюнг-Жу, Муҳаммад Халфан, Салим Жума, Саид Жума, Данило Асприлья
Бунёдкор: Мурод Зухуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Мирабдуллаев, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан, Донстон Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов, Даврон Умиров, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:30, 08.05.2017.
Ўқилди: 8263 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6515]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3055]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3018]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2151]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1974]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1902]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1784]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1618]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1563]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1541]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик