Нидерландлар терма жамоасини қўлга олган Дик Адвокаат жамоа тарихидаги энг кекса мураббийга айланди.
27 сентябрда 70 ёшга тўладиган мутахассис Гуус Ҳиддинк рекордини янгилади. У терма жамоани тарк этганида 66 ёшга тўлган эди.
Қизиғи шундаки, Дик Адвокаат Голландия термасида учинчи марта иш бошламоқда. Аввал у 1992-1994, 2002-2004 йилларда у билан иш олиб борган эди.