«Реал» яримҳимоячиси Хамес Родригес мавсумлар оралиғида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.
ESPN хабарига кўра, футболчининг вакиллари «МЮ» раҳбариятига унинг хизматини таклиф қилишган.
25 ёшли футболчи ёзда Мадридни тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда. Унинг агентлари эса мижози учун бошқа клуб изламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда худди шунга ўхшаш ҳолатда Анхел Ди Мария «МЮ»га ўтган эди.