Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Сайёрамизнинг 5 нафар «қариликда» «очилган» футболчилари

Баҳо:
+ | -

Футболни футбол қилган футболчилар анчагина. Улар орасида эса узоқ вақт ўрта тоифадаги ҳисобланган, аммо алал-оқибат кейинчалик «очилиб», кўпчиликнинг тилига тушганлар саноқли. Қуйида мана шундай спортчилар билан танишасиз.

Карлос БАККА

2015 йилнинг ёзида - грекларда дефолт ҳолати кузатилганида, чилиликлар бўлса уйда ўтказилган Америка Кубогидан «томлари кетиб» турган бир пайтда, Карлос Бакка (28 ёшида) 30 млн. евро эвазига «Милан»га ўтди. Агар Бакка мазкур трансфер амалга оширилишидан 3 йил аввал ватанида тўп сурганини, 6 йил олдин эса профессионал бўлганини, ундан ҳам олдин автобус ҳайдагани ва балиқ савдоси билан шуғулланганини эътиборга олсак, ҳаддан ортиқ кўп миқдор, шундай эмасми?!

Кимларгадир ошириб юборилаётгандай кўринар, аммо: форварднинг ёрқин парвози Ольга Смородская сабабчи бўлмаганида умуман амалга ошмаслиги ҳам мумкин эди. 2011 йилнинг ёзида айнан Ольга Юрьевна нисбатан арзонроқ бўлган колумбияликдан Фелипе Кайседо фойдасига воз кечди. «Энг сўнгги-сўнгги лаҳзаларда, ўша йигит Москвага учиб кетиши лозим бўлган пайтда «Локомотив» вакилига бу  футболчи ёқинқирамай қолди». Трансфер ўша заҳоти музлатиб қўйилди ва «Локомотив» бутун ёз давомида икки ҳужумчини ахтарган бўлса-да, фақатгина Фелипе Кайседо Москвага йўл олди», - деб ҳикоя қилади Юрий Дудь.

Оқибатда, Бакка «Брюгге»да қўним топди (25 ёшида!), 31та гол урди, вице-чемпионга айланди ва лига ўйинчиси совринини қўлга киритди. 1,5 йил ичида унинг баҳоси 5 баравар ошди: «Брюгге» ўз тарихидаги энг яхши шартномага имзо чекди - ҳужумчини 10 млн. евро эвазига сотиб юборди. Испанияда Карлос яна 50га яқин тўп киритди, Европа Лигаси кубогини боши узра кўтарди (икки марта) ва халқаро даражадаги юлдузга айланди, сўнг 30 млн. евро эвазига (28 ёшида!) модалар пойтахтига йўл олди. Ким нима деса десин-у, бугунги «Милан» ўйинини Бакканинг ҳаракатларига мослаяпти, у эса стабил равишда тўп киритишда давом этяпти ва бу голларнинг анчаси класс даражасида.

Жанлука ЛАПАДУЛА

Лападула - бюджети миллионларни ташкил қиладиган кино учун тайёргина сюжет. Тасаввур қилинг: 2015 йилнинг декабрига қадар Sports.ru базаси унинг шахсий тегига ҳам эга эмасди, ярим йил ўтгач эса у «Милан» сафидан жой олди, яна шунча вақтдан сўнг - Италия термасидан. Лападуланинг ёшлиги қийин кечганди: у доимий равишда муштлашар, безорилик қилар ва «Торино» мухлислари даҳасида яшаса-да, «Ювентус» мухлиси эди. 14 ёшида уни «Ювентус» тизимидан ҳайдаб солишди - албатта, кўп бор дарсларни қолдиргани учун, 15 ёшга тўлганида эса отаси билан айтишиб қолди ва кичик укаси Давидни ўзи билан олганча, уйдан чиқиб кетди.

Кейинги 2 йилни ҳаваскор ҳисобланган «Риволи»да ўтказди. Давид ҳам қобилиятли ҳисобланса-да, почтальон бўлиб етишди, Жанлука эса бир йил ўтар-ўтмас тўртинчи дивизиондаги «Про Верчелли» билан шартноа имзолади. Унинг футбол оламини забт этиш йўли 10 йилга чўзилди: 17 ёшида «С2» сериясида дебютини ўтказди, 22га тўлганида эса - «B» сериясида, фақатгина 26га тўлганида - «А» сериясида.

Бу йигитга хос яна бир жиҳат: Лападула 2014 йили (24 ёшида) ҳужумчига айланди, бунгача почтальонлик, официантлик қилди, футбол фаолияти давомида дарвозабон, марказий ҳимоячи, ўнг қанот вингери сифатида майдонга тушди ва фақат шундан кейингина унда гениал даражадаги форвардлик иқтидори борлигини пайқашди. «Мен қўрқмасдим, аммо ўзимни бошқача сезардим. Мени «Женоа», «Сассуоло», «Наполи» ўз сафларига чорлашди. Ўзимга ўзим шундай дердим: 2 йил аввал «Нову Горицу» шарафини ҳимоя қилгандим, нима бўляпти? Кейинроқ «Милан» варианти пайдо бўлди. «Милан»? Бу ерда нимани ўйлаш керак? Менга шартномани беринг, дарҳол имзойимни қўяман, - деб хотирлайди Жанлука Undiciга берган интервьюсида. - «А» сериясига ўтиш учун 6 ой давомида барча дивизионларда ғолиб бўлишимга тўғри келди. Термага чақиришганида эса, мендан бахтли одам йўқ эди. Аммо ўзимни ҳар қачонгидан ҳам енгил ҳис қилардим. Муаммоларим йўқ, демайман-у, аммо уларни енгишни уддалаяпман. Хотиржам бўлдим».

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 02:47, 10.05.2017.
Ўқилди: 13239 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.