Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Навбаҳор» тарбияланувчилари хотира турнирида совриндор бўлди

Баҳо:
+ | -

Бухоро шаҳрида 1979 йили “Пахтакор” жамоаси сафида авиаҳалокатга учраган Равиль Агишев ва Владимир Собировнинг хотирасига бағишлаб республика турнири ўтказилди.

9 май Хотира ва Қадрлаш куни арафасида кўҳна шаҳарда ташкил этилган мусобақа якунига етди. Икки ёш тоифасида ўтказилган турнирда иккита жамоа билан иштирок этган «Навбаҳор» тарбияланувчилари Наманганга ғолиб ва совриндор сифатида қайтишди.

2001 йилда туғилган ўсмирлар финалда Бухоро терма жамоаси вакилларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир ғолиблигини қўлга киритишди. Ушбу ёш тоифасидаги футболчиларимиз гуруҳ босқида пешқадам бўлгач, яримфиналда самарқандлик тенгқурларидан устун келганди - 2:0. Мусобақа якунига кўра тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Бобуршоҳ Собиров энг яхши ҳужумчи номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилди.

2004 йилда туғилган футболчилар учинчи ўрин билан чекланишди. Бу ёш тоифасидаги тарбияланувчилар ҳам гуруҳ босқичини иккита ғалаба билан якунлади. Яримфиналда ўсмирлар бухороликлар билан баҳс олиб борди. Мезбон жамоа билан ўтган учрашувда наманганликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Турнир низомига кўра яримфиналда мағлуб бўлган жамоалар ҳам совриндор сифатида эътироф этилди.

 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:25, 10.05.2017.
Ўқилди: 2882 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.