Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Поль Погбанинг трансфери – ФИФА нишонида

Баҳо:
+ | -

Ўтган йил ёзда Поль Погба футбол тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. Франциялик футболчи “Ювентус”дан 105 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтди. Кўриниб турибдики, бундай катта нарх ФИФАнинг эътиборини жалб қилмасдан қолмаган.

Mediapart хабарига кўра, ФИФА ўтган йилнинг 16 сентябрида Поль Погбанинг трансфери борасида суриштирув ишларини бошлаган. Франциялик яримҳимоячининг трансфер музокараларини олиб борган футбол агенти Мино Райола ҳам ФИФАнинг эътиборидан четда қолмаган. Football Leaks ҳужжатларига таянган ҳолда, Mediapart қуйидагиларни маълум қилди: италиялик футбол агенти ушбу трансфердан комиссия тариқасида 49 миллион евро ишлаб олган. “Манчестер Юнайтед” эса Поль Погба трансфери учун умумий қийматда 127 миллион евро тўлаган.

Бундан ташқари, шартнома шартларини ҳам маълум қилинди. Унга кўра, Погбанинг йиллик маоши 10,2 миллион еврони ташкил этади. Бу рақам сентябрь ойидан 13,8 миллион еврогача кўтарилади. Клубнинг Чемпионлар Лигасидаги ҳар бир иштироки учун футболчи бонус тариқасида 2,2 миллион евро олади. Агарда Погба “Олтин тўп”ни қўлга киритадиган бўлса, яна 1,16 миллион евро олади. Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” футболчининг тимсолидан рекламаларда фойдалангани учун 3 миллион тўлашга мажбур. Клуб Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган мавсумларда эса бу рақам 3,7 миллион еврогача кўтарилади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:53, 10.05.2017.
Ўқилди: 6449 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.