Германия терма жамоаси ва “Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил унга билдирилаётган танқидлар ҳақида фикр билдириб ўтди.
Маълумки, Ўзилга жорий мавсум кўплаб танқид тошллари ёғилмоқда. Айниқса, “Арсенал” муҳлислари Месут Ўзил кутилган ишончни оқлай олмагани ва муҳим ўйинларда йўқолиб қолишини танқид остига олишган.
“Умидлар ҳар доим катта. Мен нима қилишни биламан. Танқидларга тупурдим. Улар менга умуман таъсир қилмайди.
Танқид ва мақтовнинг ҳар доим ўз ўрин бор. Салбий фикрлар мени кучли қилади.
Менинг келажагим? Олдин ҳам айтганимдай, ҳозир энг муҳими бу “Арсенал”. Белгиланган вазифаларни бажариш лозим”, - дейди Ўзил Sky Sport нашрига берган интервьюсида.













