"Челси" бош мураббийи Антонио Конте бошқа клубга ўтмаслиги ҳақида гапирди.
"Интер"? "Челси" билан шартномам яна икки йил амал қилади. Бундан ташқари, Лондон клубида кўп йиллар давомида меҳнат қилмоқчиман" - деди Конте Football Italia хабарида.
Аввалроқ, "Интер" мутахассисга 15 млн евро маош таклиф қилгани ҳақида хабарлар чиққан эди.