Англия Премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган “Вест Бромвич”га қарши учрашув олдидан “Челси” бош мураббийи Антонио Конте мавсум якунланиб бораётгани ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Жамоа лазарети бўшлигидан хурсандман. Мавсумни муваффақиятли якунлаш учун бизда кам вақт қолди. Асосийси “Челси” футболчилари мавсум якунланаётганини яхши ҳис қилишмоқда. Жорий йилда биз катта қийинчиликларга учраган бўлсакда, муаммоларни ўз кучимиз билан ҳал қилишга ҳаракат қилдик. Жамоанинг барча футболчилари ва ходимларига юқори хизматлари учун миннатдорчилик билдираман”, - дейди Конте.