Англия премьер-лигасида 4-ўрин учун кураш сўнгги тургача давом этиши ойдинлашмоқда.
Агар АПЛ 38 туридан сўнг ЕЧЛ йўлланмаси учун баҳс олиб бораётган «Ливерпуль» ва «Арсенал»нинг кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолса, у ҳолда даъвогарлар ўзаро қўшимча ўйин ўтказиши мумкин.
АПЛ қоидасига кўра, мавсум охирида ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган жамоаларнинг очколари, тўплар нисбати бир хил бўлса, улар нейтрал майдонда 1 ёки 2 қўшимча ўйин ўтказади.
Айни пайтда «Ливерпуль» 70 очко билан учинчи, «Арсенал» эса 66 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.