Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Мўйдин Мамазулумов: “Ўз имкониятимни кўтаётгандим”

Баҳо:
+ | -
Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Обод” (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

– Уйдаги илк ғалаба жуда зарур эди. Чунки мавсум бошидан бери Фарғонада ғалаба қозона олмаётган эдик. Шу сабаблими, билмадим, йигитлар бироз ҳаяжон билан ўйнашди. Бугун мен қандайдир маънода “сеҳрли таёқча” вазифасини бажардим ва бундан хурсандман. Охирги пайтлар  заҳирадан майдонга тушаётганим боис ўзимни кўрсатишга астойдил ҳаракат қилдим ва гол уришга муваффақ бўлдим. Ҳужумчини вазифаси гол уриш. Мен ҳамиша майдонга гол ураман деб тушаман. Бугун ўз ниятимга етдим.

“Обод” – яхши жамоа. Улар Фарғонага яхши тайёргарлик билан етиб келишгани кўриниб турибди. Фақат тошкентликларга бироз тажриба етишмаяпти деб ўйлайман. Учрашувда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам раҳмат, – деди Мамазулумов.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 12:42, 13.05.2017.
Ўқилди: 2913 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик