Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Олий лига. «Динамо» - «Насаф»: 37-учрашув арафасида

Баҳо:
+ | -

10-турнинг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Маҳаллий «Динамо» жамоаси сўнгги йиллардаги принципиал рақиби Қаршининг «Насаф» жамоасини қабул қилади.

ЎЙИННИ ТАНТАШЕВ БОШҚАРАДИ

Олий Лига 10-тур баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди. Рўйхатга биноан, «Динамо» - «Насаф» учрашувини бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев ишласа, унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Абдулло Қўлдошевлар ёрдам бериб боришади.

Учрашув назоратчиси Фарҳод Абдуллаев этиб тайинланган бўлса, ПФЛ вакили сифатида Алексей Фролов тайинланган.

Олий Лига. 10-тур. 13 май (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши)

Учрашув бошланиш вақти: 17:30

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Лупашко (Тошкент)

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: А. Фролов.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

«Динамо» ва «Насаф» жамоаларининг бу баҳслари Олий Лигада доирасидаги 37-тўқнашувдир. Жамоалар шу кунгача 36 бор куч синашишган. Ўтказилган 19 учрашувда «Насаф», 7 ўйинда эса «Динамо» ғалабага эришган. 10 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Голлар нисбати - 34:51 «Насаф» фойдасига.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

Ушбу жамоалар сўнгги марта Олий Лигада 2015 йилда октябрь ойида ўзаро майдонга тушиб, 1:1 ҳисобини қайд этишган.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:

31.10.2015 «Динамо» - «Насаф» 1:1

03.08.2014 «Динамо» - «Насаф» 0:5

17.08.2013 «Динамо» - «Насаф» 1:3

15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2

20.06.2011 «Динамо» - «Насаф» 0:1.

Дарвоқе…

«Динамо» ва «Насаф» жамоалари 2016 йилда ҳам Самарқандда назорат учрашуви ўтказишган ва ўшанда 1:2 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонган. Жорий йилги мавсумда ҳам «Динамо» «Насаф» билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга улгурди. 3-тур ўйинларидан кейин юзага келган танаффус вақтида Самарқандда ўтказилган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Ўртоқлик учрашуви. 19 март (якшанба)

“Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши) 2:2 (1:1)

Самарқанд, 7 850 томошабин.

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Голлар: Сардор Сулайманов 21 пен., Амиржон Сафаров, 72 - Бобир Абдухолиқов, 2, Шахбоз Эркинов, 76.

«Динамо»: 1.Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3.Бунёд Исроилов (13. Асомиддин Маматов 78), 8. Жасур Азимов, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов (24. Тимур Файзуллаев 75), 9. Сардор Сулаймонов 20. Амиржон Сафаров 60), 14. Раду Рогак, 15. Шохрухбек Ҳолматов (Ҳакимхон Аламхонов, 75), 18. Дамир Низанов (11. Абдумалик Абдуллаев 52), 22. Абдуджамол Исроилов (7. Омаджон Тайлоқов 75), 23. Комил Шарофутдинов (21. Искандар Холмирзаев 54).

«Насаф»: 35.Санжар Қувватов (1.Умид Эргашев 67), 2.Акмал Шораҳмедов (6.Азиз Ғаниев 60), 4.Мақсуд Каримов (31.Сайдулло Раҳматов 82), 10.Дилшод Раҳматуллаев (5.Ғолиб Ғайбуллаев 77), 14.Шароф Муҳитдинов (8.Сирожиддин Қўзиев 82), 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёр Нарзуллаев 60), 20.Ислом Кенжабоев (15.Шахбоз Эркинов 60), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 15.Бобир Абдухолиқов (9.Дилшод Хушбаков 60), 69.Драган Черан.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 14:00, 13.05.2017.
Ўқилди: 3218 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.