Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

“Металлург”дан инглизча футбол

Баҳо:
+ | -
Бу йилги чемпионат ўйинларини кўнгилдагидек ўтказа олмаётган “Металлург” 10-турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.   Бекободликлар бу учрашувда инглизча футбол намойиш этишиб, барча голларни рақиб дарвозасига иккинчи қаватда – бош билан киритишди.   Ўз майдонида доимо ҳужумкор футбол намойиш этувчи “Металлург” бу сафар ҳам анъанасига содиқ қолди. Аммо меҳмонлар ҳам сафар ўйинига гарчи таркибда баъзи йўқотишлар бўлса-да,  жиддий ниятда келганликларини яширишмади. Майдон эгалари томонидан киритилган тезкор гол ташаббуснинг тўлиқ мезбонлар томонига ўтиб кетишини таъминлади. 8-дақиқада АлишерЗиёвуддинов чамаси 27-28 метрлар масофадан жарима зарбаси ишлади. Тўпни Жаҳонгир Абдумўминов тепди. Шоҳруҳ Эшбўтаев қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан Муроджон Тошматов тўпни ўйинга киритиб берганида эса бекободликлар ҳисобни очишди. Ислом Қобилов боши билан тўпни уриб дарвоза тўрига туширди– 1:0.

Учрашувнинг 16-дақиқасида “Металлург”  ўнг қанотдан яна хавфли ҳужум уюштирди.  Мирғиёс Сулаймоновнинг узатиб берган тўпини бекободликларнинг бир йўла икки ўйинчиси– Алишер Зиёвуддинов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар чалқанча услубда дарвозага йўлламоқчи бўлишди.  Аммо якунда бир бирларига халақит беришиб, имкониятни қўлдан чиқаришди.

Учрашувнинг21-дақиқасидабекободликлар яна стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди. Ўнг бурчакдан Муроджон Тошматов узатиб берган тўпни бу сафар Достонбек Турсунов бош билан уриб дарвоза тўрига туширди. Тўп дарвоза тўсинига теккан ҳолда чизиқни кесиб ўтди. Жуда чиройли гол бўлди– 2:0!

32-дақиқада бекободликлар яна тезкор ҳужумни амалга оширишди. Зоҳид Абдуллаевнинг кучли зарбасидан сўнг Шоҳруҳ Эшбўтаев тўпни эгаллаб олди. Биринчи тайм тугаши арафасида “Сўғдиёна”  хавфли қарши ҳужумни ташкил этди. Сардорбек Эминовнинг чамаси 20-22 метрлардан тепган тўпини Зафар Сафаев қийинчилик билан ушлаб олди.

Иккинчи тайм аввалида меҳмонлар таркибида битта ўзгариш бўлди. Омон-бийик Халилов ўрнига Шоҳруҳ Достонов тушди. Айнан у меҳмонларнинг иккинчи таймдаги биринчи хавфли ҳужумини уюштирди. Тезкорлик билан тўпни қанотдан жарима майдонигача олиб келишга муваффақ бўлди.  Тўп жарима майдонига етказиб берилганда Ислом Қобилов тўпни қўли билан ўйнади деб топилди. Бош ҳакам Зокир Қодиров бироз иккиланиб пенальти белгилади. Пенальтини эса Ғулом Ўрунов аниқ амалга оширди – 1:2. Бу 50-дақиқада содир бўлди.

Меҳмонларнинг хурсандчилиги эса узоқ давом этмади. 54-дақиқада бекободликларнинг ўнг қанотдан уюштирган комбинацияси гол билан якунланди. Тошматов– Сулаймонов– Абдумўминов комбинациясини Жаҳонгир муваффақиятли тугатди – 3:1.

59-дақиқада ЗафарСафаевнинг хатоси “Металлург”га қимматга тушиши мумкин эди. У тўпни тўғри рақиб ўйинчисига ташлаб берди.  Яхшики Шоҳруҳ Достоновнинг дарвозабон устидан ошириб тепган тўпи ноаниқ кетди.

Учрашув сўнггига келганда иккала жамоа ҳам ўйин суръатини бироз тушириб юборишди. 85-дақиқада Сардорбек Эминовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.  Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасини Дилмурод Каримов жароҳат олиб тарк этгач камчилик бўлиб ўйнаган“Металлург” зарур ғалабани сақлаб қолди.   “Металлург” – “Сўғдиёна” – 3:1 (2:0) . 12.05.2017 йил. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони. 1112 томошабин.

Ҳакамлар
: Зокир Қодиров– 8,7;Обод Жумаев– 8,3;Руслан Самандаров– 8,6;Комилжон Расулов– 9.

Назоратчи ҳакам: Рашид Айтеков.

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Гол: 1:0 – Ислом Қобилов 8(пас – Муроджон Тошматов), 2:0 – Достонбек Турсунов 21 (пас – Муроджон Тошматов), 2:1 – Ғулом Ўрунов, 50-п, 3:1 – Жаҳонгир Абдумўминов, 54 (пас – Мирғиёс Сулаймонов).

“Металлург”: 1. Зафар Сафаев, 4. Ҳикмат Ҳошимов (с), 11. Муроджон Тошматов, 13. Санжар Қодирқулов (22. Ислом Исоқжонов, 75), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 19. Алишер Зиёвуддинов (8. Аюбхон Нўъмонов, 65), 20. Достонбек Турсунов, 28. Аброр Тошқўзиев, 40. Исломжон Қобилов (6. Дилмурод Каримов, 69), 70. Жаҳонгир Абдумўминов.

Заҳира: 32. Суҳроб Султонов, 3. Вусол Магеррамов, 7. Дониёр Одилов, 14. Даврон Каримқулов,

“Сўғдиёна”: 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 3. Азамат Исроилов, 5. Ғулом Ўрунов (с), 13. Рустам Аъзамов, 17. Ихтиёр Тошпўлатов, 18. Қаҳрамон Баҳодиров, 20. Улуғбек Худойбердиев, 22. Достон Абдураҳмонов, 34. Омон-бийик Халилов (11. Шоҳруҳ Достонов, 46), 59. Сарваржон Жўраев (35. Шаҳбоз Жўрабеков, 77), 77. Сардорбек Эминов.

Заҳира: 1. Сарвар Каримов, 6. Суннатилла Мамадалиев, 7. Санжар Рашидов, 15. Иззатилла Абдуллаев, 70. Дадажон Маматқулов.

Огоҳлантириш: Ихтиёр Тошпўлатов, 66, Зоҳид Абдуллаев, 90. Энг яхши ўйинчилар: Ҳ. Ҳошимов – И. Тошпўлатов.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 14:05, 13.05.2017.
Ўқилди: 2914 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.