Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Динамо» ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Турнинг эътиборли учрашувларидан бирида «Динамо» Самарқандда «Насаф» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди.

Учрашувдан олдин «Динамо»га жароҳати боис Миркомил Локаев Раду Рогак, дисквалификация туфайли эса Шохрух Холматовлар ёрдам бера олишмади.

Ўйиннинг дастлабки бўлимида «Динамо» ҳисобни очди. 43-дақиқада Жасур Азимов жарима майдони олдида Ориф Мамажонов билан комбинация ташкил этиб, ажойиб зарбаси билан дарвоза «тўққизлиги»ни нишонга олди, 1:0.

Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар мувозанатни тиклаш учун ҳужумкорликка зўр беришди. Натижада 65-дақиқада бош ҳакам жарима майдони ташқарисида жарима зарбасини белгилади. Азиз Fаниев томонидан йўлланган зарба дарвозадан ўрин олди, 1:1.

Ўйин якунига қадар ҳар икки томонда ҳам вазиятлар юзага келган бўлсада, ҳисоб бошқа ўзгармади.

Олий Лига. 10-тур.

«Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши) 1:1

Самарқанд, 10 100 томошабин.

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Лупашко (Тошкент)

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Голлар: Жасур Азимов 43, - 1:0. Азиз Ғаниев 65, - 1:1.

"Динамо": 1.Михаил Наумов, 3.Бунёд Исроилов, 5.Фирдавс Абдусалимов, 6.Акмал Бозоров(c), 8.Жасур Азимов (11.Абдумалик Абдуллаев, 72), 9.Сардор Сулаймонов (17.Алексей Николаев, 88), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (23.Комил Шарофутдинов, 80), 19.Дамир Низамов, 19.Орифжон Мамажонов, 20.Амиржон Сафаров, 22.Абдужамол Исроилов.

"Насаф": 25.Элдор Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 15.Шаҳбоз Эркинов (10.Дилшод Раҳматуллаев, 71), 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игор Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (c), 27.Ислом Рашидхонов (14.Шароф Муҳиддинов, 59), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:54, 13.05.2017.
Ўқилди: 3474 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.