"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола Англия премьер лигаси 37-тури доирасидаги "Лестер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизда иккита жуда муҳим ўйинлар қолди. "Лестер"га қарши ўйинда улар нима сабабдан чемпионликка эришишганини тушундик.
Биринчи бўлимда яхши ўйин ўтказдик, аммо кутилмаган жойда гол ўтказиб юбордик. Барча вазиятлар охирги 10 дақиқа ичида юз берди.
Энди сешанба кунига қадар дам оламиз" – дейди испаниялик мутахассис.