"Сандерленд" бош мураббийи Дэвид Мойес АПЛ 37-тури доирасидаги "Суонси"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун барча кўрди – “Сандерленд”га катта ўзгаришлар керак. Айниқса, таркиб борасида.
Буни ҳамма билиб турибди. Пикфорд фантастик посбон, аммо унинг бир ўзи бутун жамоани судраб юра олмайди.
Жароҳат туфайли икки ўйинчимиздан айрилдик. Бугунги ўйин тақдирини "Суонси"нинг биринчи голи ҳал қилиб улгурганди" – дейди Мойес.