"Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчес АПЛнинг 37-турида "Сток Сити"га қарши учрашувда (4:1) гол урди ва бир голга тўп оширди.
Шу тариқа, Санчес ушба мавсумда 20 та гол урди ва 10 та голга тўп оширди ва бу кўрсаткичлар бўйича "10+"га эришган биринчи футболчи бўлди.
Бундан ташқари, унинг "Сток Сити"га урган голи билан АПЛда урган голлари сонини 50 тага етказиб қўйди. Бунинг учун унга 101 та ўйин керак бўлди. "Арсенал" тарихида фақат икки футболчи - Тьерри Анри (83 ўйинда) ва Иан Райт (87 ўйинда) Санчесдан эртароқ гол 50 та гол урганлар.