“Тоттенхэм”нинг ёш иқтидорли футболчиси Деле Алли “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашув олдидан келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Асосийси – ўз жамоанг таркибида футболдан роҳат олиш нақадар яхши эканлигини тушуниб боряпман.
Ҳозирча келажагим ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Ўзимни“Тоттенхэм” либосидан бошқа либосда тасаввур қила олмаяпман. Барчаси мавсум якунида ҳал бўлишини кутмоқдаман”, - дейди 21 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.