"Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаолига навбатдаги марта Аргентина терма жамоаси ҳақида савол беришди.
"Ҳаммаси расман тасдиқланмаган экан, мен қандай қилиб Аргентина термасини бошқаришимни айта оламан. Фақат расмий нарсаларгина аҳамиятга эга. Шунинг учун йўқ нарсага тушунтириш бера олмайман", - дейди Сампаоли.
Аввалроқ, ОАВ Аргентина футбол федерацияси "Севилья" билан Сампаолининг миллий терма жамоани бошқариши борасида музокара ўтказганини хабар қилган эди.