«Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньеста жамоа билан янги шартномани қачон имзолашини билмаслигини айтди.
«Ҳозирча шартномани узайтириш ҳақида ўйламаяпман. У яна бир йил амал қилади, кейин эса кўрамиз. «Барселона»да бахтиёрман. Биз жорий мавсумни муваффақиятли якунлашимиз шарт. Кейинги мавсумда ҳам зўр иштирок этишимиз лозим» - деди футболчи Sport_es хабарида.