Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Бугун УЗРEПОРТ ТВда "Селта" - "Реал Мадрид" учрашувини жонли эфирда томоша қилинг

Баҳо:
+ | -

Бугун Узрепорт телеканалида Испания Примерасининг 21-турида қолдирилган "Селта" - "Реал Мадрид" учрашуви жонли эфирда намойиш қилинади.

Сиз Тошкент вақти билан соат 23:50дан бошлаб мазкур учрашувдан трансляцияни томоша қилишингиз мумкин. Баҳс эса соат 00:00да старт олади.

Учрашув превюси:
Ла Лига.
21-турнинг қолдирилган учрашуви.
"Селта" - "Реал Мадрид"
Виго. "Балаидос" стадиони. Соат 00:00
Ҳакам: Хуан Мунера

17-май санасида "Реал" жамоаси учун мавсум сўнгидаги уч финалдан биттаси бўлиб ўтади ва унда мадридликлар Вигонинг "Селта" жамоаси меҳмони бўлишади. Аслида мазкур учрашув феврал ойида, Испания Примерасининг 21-турида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Галисия ҳудудидаги ноқулай об-ҳаво сабабли номаълум муддатга қолдирилган эди.

Феврал ойида Эдурардо Бериссо шогирдлари ҳозиргига нисбатан анча яхши ҳолатда эдилар ва ҳар қандай рақиб учун ноқулай жамоа ҳисобланишар эди. Аммо Испания Кубогида финал учун курашда "Алавес"га имконият бой бериб қўйилгач, виголиклар бор эътиборларини Европа Лигасига қаратишди ва ички чемпионат учрашувларига деярли кўз юмиб қўя қолишди. Аммо "Селта" халқаро майдонда ҳам айнан ярим финал босқичида "Манчестер Юнайтед"га имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашди. Ички чемпионатга бўлган эътиборсизлик сабаб эндиликда "Селта" турнир жадвалида 13-поғонагача паслаб кетди. Бу мавсум Бериссо шогирдлари узоқ борса 11-ўринга кўтарилишлари мумкин холос. Лекин бу вазифа ҳам анча мушкул. Очиқчасига айтадиган бўлсак, "Селта" бу баҳсга унчалик ҳам яхши ҳолатда ташриф буюраётган йўқ. Устига устак, Европа Лигаси ҳам футболчилардан анча куч олиб қўйгани аниқ. Лекин "Селта" Ла Лига етакчиларига қарши тайёргарлик кўришни билади. Бу мавсум виголиклар "Барселона"ни ҳам "Реал Мадрид"ни ҳам мағлуб этишга муваффақ бўлишганини унутмаслик керак.

"Реал"га тўхталадиган бўлсак, жамоа айни дам яхши кайфиятда мазкур учрашувга етиб келмоқда ва бу мавсум иккита соврин (Испания чемпионати ва ЕЧЛ) учун курашда яхши имкониятга эга бўлиб турибди. "Эл Класико"дан сўнг Зидан шогирдлари Ла Лига доирасида қаторасига 4та учрашувда ғалаба қозона олишди. Сўнги турда эса "қироллик клуби" "Севиля"ни қийинчиликсиз 4:1 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлди. Бу мадридликлар учун мазкур мавсумдаги сўнги уй учрашуви эди. Эндиликда "Реал" чемпион бўлиши учун иккита сафар ўйинида ҳеч бўлмаса 4 очко жамғариши керак бўлади. Ҳар қандай мағлубият жамоани чемпионликдан маҳрум қилади.

Мазкур учрашувга "Селта" таркибда бир неча йўқотишлар билан ташриф буюрмоқда. Жамоа ҳужумчиси Жузеппе Росси жарохат олган. Шунингдек марказий ярим ҳимоячи Неманя Радоянинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Тото Бериссо мазкур ўйин қайдномасига дарвозабон Бланко, ҳимоячилар Ронкаля, Планас, Лемос ҳамда ярим ҳимоячи Сенени ҳам киритмаган.

"Реал" таркибида эса Дани Карвахал ҳамда Гарет Бейллар жарохат сабаб ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунингдек яна бир ҳимоячи Начо ҳам дисквалификация сабаб мазкур учрашувни ўтказиб юборади. Пепе ва Хамес Родригеснинг майдонга тушиши эса сўроқ остида. Баъзи хабарларга кўра колумбиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" билан шартнома тузишни бошлаб юборган. Зидан ўтган турда Марсело, Иско ва Бенземага ҳордим чиқаришга имкон берди. Каземиро ва Модрич эса тўлиқ учрашув ўтказишмади. Айни шу сабаб "Реал"нинг асосий таркиб футболчилари мазкур баҳсга жисмонан толиқмаган ҳолда етиб келишмоқда.

Биринчи даврадаги баҳс.
27.08.2016. Мадрид. Стадион "Сантяго Бернабеу".
"Реал" - "Селта" 2:1
Голлар: Мората, 60, Кроос, 81 - Ореляна, 67

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 13:54, 17.05.2017.
Ўқилди: 10998 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик