Англиянинг чемпионшипи вакили «Рединг» клуби хитойликларга сотилди.
Ака-сингил Дай Йонгге ва Дай Сю Ли жамоани харид қилиш учун олиб борилган музокарани муваффақиятли якунлади. Англия футбол лигаси ҳам клубни хитойликлар қўлига ўтишига эътироз билдирмади. Натижада «Рединг» Англиянинг хитойликлар томонидан сотиб олинган 5-клубига айланди.
Аввалроқ «Вест Бромвич» ,«Астон Вилла», «Бирмингем» ва «Вулверҳэмптон» клублари Хитой фуқаролари қўлига ўтган эди.