Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ёшлар лигасида «Насаф» «Машъал»ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 11-турида «Насаф» - «Машъал» ўйини ўтказилди.

Мезбонлар бугун рақибига ҳеч қандай имкон бермади. Улар майдонда тўлиқ устунлик қилишиб, ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди.

Учрашувда дастлаб мезбонлар 11 метрлик жарима тўпига эга бўлишди. Бу вазиятда тўрт нафар ўйинчиларни алдаб ўтган тезкор ўйинчи Ислом Кенжабоевга қарши ҳимоячилар жарима майдончасида қўполлик ишлатишга мажбур бўлишди. 11 метрлик жаримани “жабрланувчи”нинг ўзи ижро этди. Афсуски, тўп дарвоза тўридан жой олмади, бунда меҳмонларга дарвоза тўсини ҳам “ёрдам берди”.

Кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар бари-бир ўз самарасини берди. 37-дақиқада Алфайзи Неъматов учрашувда ҳисобни очди – 1:0. Орадан икки дақиқа ўтиб, мезбонлар яна бир марта 11 метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бунда “Машъал” жамоаси ёшлари ўз жарима майдончасида тўпни қўл билан ўйнашган эди. Бу сафар Дилшод Хушбаков жаримани аниқ амалга оширди ва ҳисобни 2:0га ўзгартирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлигида ўтди. Бу ҳисобда ўз аксини кўрсатди. Иккинчи бўлимда яна Дилшод Хушбаков битта гол ва Дониёржон Нарзуллаев эса иккита гол муаллифи бўлди.

Шундай қилиб, мезбонлар кичик воҳа дербисида тўлиқ устунлик қилишиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ёшлар лигаси, 11-тур
“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак) 5:0 (2:0)
Голлар: Алфайзи Неъматов (37), Дилшод Хушбаков (39 пен, 55), Дониёржон Нарзуллаев (52, 79)
Амалга оширилмаган пенальти: Ислом Кенжабоев (25)

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент),
Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов, Жасур Бўриев (Қарши),
Захира ҳаками: Сухроб Сатторов (Шахрисабз).
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)
“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов, 6.Дилшод Саитов, 9.Дилшод Хушбаков, 14.Жаҳонгир Қурбонбоев, 15.Ғолиб Ғайбуллаев (с), 16.Сайдулло Раҳматов, 20.Акмал Мозговой, 22.Ислом Кенжабоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 43.Алфайзи Неъматов.
Захира: 44.Музаффар Шарипов, 7.Акмалжон Олимов, 13.Муҳриддин Зоиров, 19.Шерзод Насруллаев, 32.Жасур Жумаев, 34.Худоёрхон Сагдуллаев, 38. Дониёр Нарзуллаев.
"Машъал": 53.Раҳимжон Давронов, 3.Темур Маматов, 8.Сирож Мелиев, 17.Владислав Павленко, 18.Бекзоджон Турсунов, 22.Шахзод Абдурахимов, 23.Шокир Юлдашев, 24.Аббос Омонов, 25.Шоҳжаҳон Қиличев, 47.Мўминжон Мелиев, 70.Жонибек Мирзоқулов.
Захира: 99.Жонибек Мўминов, 7.Сиёвуш Ёқубов, 9.Фирдавс Асадов, 10.Ойбек Жўраев, 13.Искандар Шодмонов, 16.Турғунпўлат Турғунов, 20.Зафар Акрамов.
Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев 66 - Раҳимжон Давронов 8, Сирож Мелиев 58, Шаҳзод Абдураҳимов 64.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:06, 17.05.2017.
Ўқилди: 2686 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик