Эрнесто Вальверде «Барселона» клубининг янги бош мураббийига айланади. Мавсум якунланганидан кейин 53 ёшли мутахассис каталонияликлар бошқарувига келади.
"Le Blog du Barca" тарқатган маълумотга кўра, Вальверде "кўк-анорранглилар" билан 2 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Аммо ўзаро имзоланган дастлабки келишувга кўра, томонлардан бири ҳамкорликни бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган.
Аввалроқ «Барселона» футболчилари жамоани айнан Вальверде бошқаришини истаётгани ҳақида хабар тарқалганди.