Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

"Навбаҳор" сўнгги 13 йилдаги энг яхши кўрсаткични қайд этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг учдан бир қисми ортда қолди. "Навбаҳор" ўз тарихида 10- турдан сўнг қандай кўрсатгич қайд этганига назар ташлаб, эътиборингизга қизиқарли статистик маълумотларни тақдим этишни лозим топдик.

* 13 йиллик танаффусдан сўнг "лочинлар" мавсумда 10- турдан сўнг кучли бешликка кўтарилишди.

* 8- маротаба чемпионатнинг ушбу палласида "Навбаҳор" мусобақа жадвалининг юқори бешта поғонасидан бирини эгаллади.

* Кетма-кет олти мавсумда (2011-2016) 10- турдан сўнг "навбаҳорчилар"нинг тўплар нисбати салбий кўрсатгичга эга бўлиб келаётганди.

* 10- турдан сўнг энг кўп жағарилган очко 1996- йилги мавсумда қайд этилган. Клубимиз чемпион бўлган йили 10 ўйинда 26 очко тўплаган.

* 10- турдан кейин энг кам очкони "Навбаҳор" 2008- йилда тўплаган - 7.

* 10 та турда энг кам голни 1996- йилда ўтказилган. Ўшанда "Навбаҳор" 2 маротабагина ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

* Энг кўп голни мавсумнинг 1/3 қисмида 2004 йилда қайд этган. 13 йил аввал клубимиз 10 турда жами 25 маротаба рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган.

* Энг кўп дуранг 1994 ва 2012 йилда кузатилган.

* Энг кам дуранг 2001 йилда. 16 йил аввал 10 ўйинда "лочинлар" умуман дурангга имзо чекишмаган.

* "Навбаҳор" айни пайтда 17 очко тўплаб, сўнгги 13 йилдаги энг яхши кўрсатгични намойиш этди.

* 2012 йилдан буён дастлабки 10 ўйинда "Навбаҳор" доимо ўнтадан ортиқ гол ўтказиб келганди. Бу йил ушбу анъанага бархам берилди.

* Шу билан бирга илк 10 турда гол уриш борасида "навбаҳорчилар" сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсатгични қайд этишди. 2013 йилдан буён мавсумнинг бу қисмида 10 тадан ортиқ гол уриларди.

* Дуранглар сони борасида эса сўнгги 5 йилдаги энг юқори кўрсатгичга эришилди. Ҳозирда жамоамиз жами 4 маротаба 10 беллашувда дурангга эришди. 2012 йилдан (5 та) буён 10 турда бунча дуранг кузатилмаган.

* Мағлубият борасида 12 йил аввалги натижа такрорланди. 10 баҳсда Мўминжонов шогирдлари икки бор рақибга енгилди, холос. 2005 йилдан 2016 йилга қадар 10 турда "Навбаҳор" уч ва ундан ортиқ маротаба мағлуб бўлиб келган.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:30, 18.05.2017.
Ўқилди: 3902 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.