Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Марат Бикмаев гол уришда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” Олий Лига 11-тур учрашувлари доирасида “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлди.

Анчагина шиддатли руҳда кечган беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, кечаги учрашувда “Локомотив”нинг ягона голига жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев муаллифлик қилди. Мазкур гол тажрибали футболчи учун жорий йилги чемпионатимиз доирасида 11-си бўлди. Айни пайтда Олий Лига тўпурарлар баҳсида якка пешқадамлик қилаётган футболчимиз ҳозирга қадар ўтказилган 10 та ўйиннинг 9 тасида рақиблари дарвозасини ишғол этди. Фақатгина “Шўртан”га қарши кечган беллашувда Марат майдонни голсиз тарк этишга мажбур бўлди.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, Марат Бикмаев ҳозирча “Локомотив” гол урган ҳар бир учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлмоқда. У 11 та голнинг 4 тасини пенальтидан киритишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, “Локомотив” сафида ўйнаётган Жалолиддин Машарипов ҳам тўпурарлар пойгасида етакчилар қаторида бормоқда. Маҳоратли футболчи ҳисобида ҳозирча киритилган 5 та гол мавжуд. У шуларнинг биттасини 11 метрли жаримадан киритган.

Яна бир тажрибали футболчи Сардор Мирзаев эса 3 бора рақиблари дарвозабонларини ҳафа қилишга эришди. Мурод Бобожонов ҳамда Икром Алибоев ҳисобида 2 тадан гол мавжуд. Темур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев каби ўйинчилар бу йил ҳозирча бир мартадан ўз номини таблога ёзидириб қўйишга эришишди.

Яна бир жиҳат “Локомотив” ишқибозларини хушнуд этиши турган гап. Жамоамиз ҳозирда миллий чемпионатимизда энг сермаҳсул ўйин намойиш этаётган жамоа бўлиб турибди. Қолаверса, энг кам гол ўтказиб юборган клуб ҳам – айнан “Локомотив”дир. Тўплар нисбати бугунга келиб 25-7 кўриниш олган.

 

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 20:32, 18.05.2017.
Ўқилди: 4088 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.