Премьер-Лиганинг сўнгги турида «қизил иблислар» «Кристал Пэлас»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин якшанба куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳсда жамоа устози Жозе Моуриньо асосий таркибнинг деярли барча футболчиларига дам беришга қарор қилган. Мақсад Европа лигаси финалига яхши тайёргарлик кўриш.
Шунинг учун португалиялик мутахассис охирги тур ўйинида жамоанинг ёшлар таркибини майдонга тушириши мумкин.
«Дунёнинг барча бурчагида бундай ўйинлар шанба куни ўтказилади. Биз олтинчи ўринни олиб бўлдик, албатта «Кристал Пэлас» устимиздан учиб ўтиб кета олмайди. Аммо майдонда охиригача курашамиз.
Бу мен учун жуда катта асаббузарлик. Умид қиламанки, «Кристал Пэлас»га қарши таркибни кўриб мени ўлдириб қўймайсизлар.
Англияда 7-йил ишламоқдаман, аммо жамоаларим Еврокубок мусобақаларига бу даражада таяниб ўйнамаганди» — дейди Жозе.