Don Balon нашрининг хабарларига кўра, "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Муса Сиссоко ёзда "Барселона" таркибига кўчиб ўтиши мумкин. Каталонияликлар франциялик футболчининг ўйин сифатини юқори даражада баҳолашган.
Шунингдек, Сиссоконинг хизматларига "Милан" ҳам қизиқиб қолган.
27 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушган ва икки марта ҳакам томонидан огоҳлантирилган.