Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Танишинг: Дунёнинг энг кучли мураббийлари... Топ-50

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ хабар берган эдик, Франциянинг машҳур L’Еquipe нашри яқинда ўз талқинидаги мураббийлар рейтингини эълон қилди. Нашр томонидан ўтказилган махсус сўров якуни бўйича жорий мавсум иши унча ўхшамаган Хосеп Гвардиола замонамизнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди. «Барселона» устози Луис Энрике эса ўзини худди камситилгандек қис қилган бўлса, ажабмас. Ахир унга атиги 13-қатордан жой ажратилди. soccer.ru сайти ижодкорлари Франция журнали рейтингига алоҳида назар ташлаб, айнан шунга ўхшаш диққатга сазовор жиҳатларга эътибор қаратишди. Эслатиш жоиз, L’Еquipe талқинидаги рўйхат 33 нафар журналист овозига кўра, тузилган.

41-50-ўринлар

Рикардо Лавольпе («Америка»; Аргентина) Хуан Антонио Пицци (Чили термаси; Аргентина) Ларс Лагербек (Норвегия термаси; Швеция) Эдди Хоу («Борнмут»; Англия) Жованни ван Бронкхорст («Фейеноорд»; Голландия) Крис Коулмэн (Уэльс термаси; Уэльс) Ральф Хазенхюттль («РБ Лейпциг»; Австрия) Хеймир Хадльгримссон (Исландия термаси; Исландия) Жан Пьеро Гасперини («Аталанта»; Италия) Луис Фелипе Сколари («Гуанжоу Эвергранд»; Бразилия)

Демак, рейтингнинг охирги ўнталигидан миллий жамоаларнинг 4 нафар ва клубларнинг 6 нафар устози жой олди. ЖЧ-78да Аргентина терма жамоаси сафида чемпионлик нашидасини сурган Рикардо Лавольпе 30 йилдан ошдики, Мексикада ишламоқда. Французлар унинг «Америка» клубини рақобатбардош даражада кучайтириб, КОНКАКАФ ҳудудидаги ЧЛда кетма-кет 2 марта ғолиблик сари етаклаганини эътиборсиз қолдиришмади. Хуан Антонио Пицци эса Чили терма жамоасининг Америка кубоги финалида ўз ҳамюртлари - аргентиналиклардан устун келишини таъминлади. Ларс Лагербек ва Хеймир Хадльгримссон Исландия термаси билан Евро-2016да чинакамига шов-шув кўтаришди, Крис Коулмэн ҳам айнан шу турнирда камтарин Уэльс миллий жамоасини ярим финалга қадар етаклади. Эдди Хоу ва Жованни ван Бронкхорст - булар истиқболли мураббийлар. Англиялик мутахассисни ҳозирдан катта клубларга боғламоқдалар, голландиялик ёш ва ғайратли Бронкхорст эса иккинчи мавсумда «Фейеноорд»ни ҳавас уйғотадиган даражада шакллантиришга эришди. Ральф Хазенхюттль «РБ Лейпциг»ни жорий мавсумнинг бош кашфиётига айлантирди. Зеро, «қизил буқалар» бундеслигадаги дебют мавсумдаёқ Германиянинг энг кучли клубларига сабоқ бериб, бир уринишда ЧЛ йўлланмасини нақд қилишди. «Аталанта» ўйинидаги ижобий ўзгаришлар замирида аввало, бош мураббий Жан Пьеро Гасперинининг меҳнатлари ётибди. Жаҳон чемпиони Лиус Фелипе Сколарини эса асосан олдинги хизматлари ҳурмати рейтингга қўшган бўлсалар керак. Тўғри, «Сержант Фелипао» ҳозир ҳам Хитой миллий супер-лигаси гранди - «Гуанжоу Эвергранд»да чакки иш юритаётгани йўқ.

31-40-ўринлар

Оскар Табарес (Уругвай термаси; Уругвай) Жованни Трапаттони (жамоасиз; Италия) Жорже Жезуш («Спортинг»; Португалия) Луи ван Гал (жамоасиз; Голландия) Мануэль Пеллегрини («Хэбэй Чайна Форчун»; Чили) Мирча Луческу («Зенит»; Руминия) Руди Гарсия («Марсель»; Франция) Марсело Гальярдо («Ривер Плейт»; Аргентина) Лучано Спаллетти («Рома»; Италия) Роналд Куман («Эвертон»; Голландия)

Бу ерда «Зенит»га дахлдор икки нафар мутахассис бор - собиқ ва амалдаги бош мураббий. Аммо Мирчу Луческу учун унинг «Шахтёр»даги узоқ ва самарали фаолиятини инобатга олиб, овоз беришгани тайин. Лучано Спаллетти эса Россиядан қайтгач, яна юқори кўтарилиб, «Рома» бошқарувини қўлга олди ва ҳозирда талабгир мутахассислар қаторида турибди. Оскар Табарес ҳам ҳурматга лойиқ. У 10 йилдан ортиқ вақтки, Уругвай термасини бинойидек бошқармоқда ва ютуқлари чакки эмас: Америка кубоги олтин медали, жаҳон чемпионати ярим финали...

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 01:02, 20.05.2017.
Ўқилди: 11488 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинлари учун қайдномасини эълон қилди (Фото) [3443]

Ҳакамлар қўмитаси «Атлетико» – «Реал» дербисидаги ҳакам хатосини расман тан олди [2820]

Кунде «Барселона»дан қайси клубга кетиши мумкинлиги маълум бўлди [2369]

Луис Энрике учун «ПСЖ»нинг алмаштириб бўлмас футболчиси ким эканлиги маълум бўлди [2056]

Флик «Барселона»нинг бир ўйинчиси норози бўла бошлаётганидан хабардор [1978]

"Ливерпуль" "Барселона" футболчиси учун 30 миллион евро таклиф қилади [1834]

Швейцария чемпионати. Беҳруз Каримов ассист берган баҳсда жамоаси йирик ғалабага эришди [1757]

Арман Царукян, Руффи, Ван ва Пантожа UFC 331 турнирида қанча ишлаб топгани маълум бўлди [1694]

Ла Лига. "Атлетико" Мадрид дербисида "Реал"ни мағлуб этди [1685]

АПЛ. "Манчестер Сити" голлар шоусида "Сандерленд"ни енгди [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик