«Астон Вилла» ҳимоячиси Жордан Амави фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
L’Equipe нашри хабарларига кўра, франциялик футболчи билан Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқмоқда.
Мадридликлар 23 ёшли футболчини анча пайтдан буён кузатиб келишади ва уни Филипе Луиснинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.
«Астон Вилла» Амавини 10-12 миллион евро эвазига сотишга тайёр.