Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ислом Тўхтахўжаев сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Олий Лига 11-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” “Қўқон-1912” майдонига сафар уюштирди.

Мазкур учрашувга тайёргарлик жараёнида "темирйўлчилар"нинг тажрибали ҳимоячиларидан бири  Ислом Тўхтахўжаев тизза бўғимини шикастлаб олди. Шу сабабли маҳоратли футболчи ўша учрашув қайдномасига киритилган бўлса-да, аммо майдонга туша олмади. Тиббий текширув натижаларига кўра Тўхтахўжаевнинг тизза бўғими ички ён бойлами чўзилган ва қисман йиртилган бўлиб чиқди. Бу эса унинг яқин муддат ичига мўлжалланган учрашувларни ўтказиб юборишини билдиради.

Мазкур жароҳат туфайли Тўхтахўжаев Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, айни дамда "Локомотив" футболчилари — Саламат Қутибоев ҳамда Икром Алибоев ҳам жароҳатини даволаш билан банд.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:48, 20.05.2017.
Ўқилди: 5223 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик