Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Икки афсона — Филипп Лам ва Хаби Алонсо футболчилик фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Бугун — 20 май куни Германия Бундеслигасининг сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтди. Муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз майдонида «Фрайбург»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур беллашув икки афсонавий футболчи — Филипп Лам ҳамда Хаби Алонсо учун сўнгги расмий ўйин сифатида тарихда қолди. Улар қаторида дарвозабон Том Штарке ҳам футболчилик карьерасига якун ясади.

Филипп Лам

Лам ҳақида достон ёзса бўлади, деб таъриф берди «Championat.asia» нашри. Афсонавий ҳимоячи фаолияти давомида жами 668 ўйин ўтказди ва рақиблар дарвозасини 19 марта ишғол қилди.

У «Бавария»нинг афсонавий футболчилари Франц Беккенбауэр, Герд Мюллер, Зепп Майер, Карл-Хайнц Румменигге, Ули Хёнесс, Лотар Маттеус, Жованни Элбер, Мехмет Шолл ва Оливер Кан қаторида тилга олинади.

Филипп Лам фаолияти давомида бирор марта ҳам қизил карточка олмаган ҳимоячи ҳисобланади. У майдонда юксак маданият билан ўйнайдиган саноқли ҳимоячилардан бири эди.
Германия терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан ёдда қолган Лам фаолияти давомида «Штутгарт» (2003—2005) ва «Бавария» (2001—2017) сафида ҳаракат қилди. «Немис машинаси»га илк бор 2004 йилда чақирилган футболчи, 2014 йил термадаги сўнгги ўйинида майдонга тушганди.

Эришган ютуқлари

Жаҳон чемпиони — 2014
УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби — 2013
УЕФА Суперкубоги соҳиби — 2013
Клублар ўртасида Жаҳон чемпиони — 2013
Германия чемпиони — (8). 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017
Германия кубоги соҳиби — (6). 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2016
Германия Суперкубоги соҳиби — 2010, 2012
Германия лига кубоги эгаси — 2007

Хаби Алонсо

Хаби Алонсо деганда «Ливерпуль» ҳамда «Реал»даги ёрқин футболи билан танилган ажойиб маэстро хаёлга келади. «Ливерпуль» сафида «Милан»га қарши кечган фантастик финалда ғалаба қозонган ва Чемпионлар лигаси соҳибига айланган Алонсо, кейинчалик бу ишни «Реал» билан ҳам уддалаганди.

Испания терма жамоаси билан икки карра Европа ҳамда бир марта жаҳон чемпионлигига эришган Алонсо фаолиятини «Бавария»да якунлади. Унга «Бавария» билан еврокубокларда ғолиб чиқиш насиб қилмади. Шунга қарамай, Алонсо «Бавария»даги фаолияти давомида уч карра Бундеслига ғолиблигига эришди ва бир мартадан Германия кубоги ҳамда Суперкубоги соҳибига айланди.

Алонсо фаолияти давомида 688 та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 44 бор нишонга олган. У «Реал Сосьедад» (1999—2004), «Эйбар» (2000—2001), «Ливерпуль» (2004—2009), «Реал» (2009—2014), «Бавария» (2014—2017) каби клублар шарафини ҳимоя қилди.

Эришган ютуқлари

Жаҳон чемпиони — 2010
Европа чемпиони — 2008, 2012
УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби — 2005, 2014
УЕФА Суперкубоги соҳиби — 2005, 2014
Англия кубоги соҳиби — 2006
Англия Суперкубоги эгаси — 2006
Испания чемпиони — 2012
Испания кубоги эгаси — 2011, 2014
Испания Суперкубоги эгаси — 2012
Германия чемпиони — 2015, 2016
Германия кубоги соҳиби — 2016
Германия Суперкубоги эгаси — 2016

Том Штарке

Профессионал фаолиятини «Байер»да бошлаган Том Штарке кейинроқ «Гамбург», «Падерборн», «Дуйсбург», «Хоффенхайм» ҳамда «Бавария» жамоаларида ўйнади. 2012 йил Германиянинг энг совриндор жамоасига ўтган кипер фаолиятининг сўнгги беш йилида бир қатор совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Эришган ютуқлари

УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби — 2013
УЕФА Суперкубоги эгаси — 2013
Клублар ўртасида жаҳон чемпиони — 2013
Германия чемпиони — 2013, 2014, 2015, 2016, 2017
Германия кубоги соҳиби — 2013, 2014, 2016

Том Штарке беш йил мобайнида «Бавария»да Ноерга захира посбони сифатида фаолият кўрсатди ва ўз музейини 9 та соврин билан тўлдиришга муваффақ бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:59, 20.05.2017.
Ўқилди: 4858 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.