Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футзал U20. Драматик ўйинда Ўзбекистон Мўғулистонни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича ёшлар (U20) ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу босқичда Мўғулистонга қарши баҳс олиб борди. Ўта драматик кечган ўйинда Мендез шогирдлари қийин ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлим
Учрашувнинг стартида ўзбекистонликлар кетма-кет фол ишлатиб, қоидабузарликлар сонини 5тага етказиб олишди. Натижада, мўғулллар дастлаб жарима зарбасидан, сўнгра дабл-пенальтидан гол уришга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг футзалчиларимиз ўзларига келишди ва кетма-кет ҳужум ташкил қилиб, кетма-кет 3та гол уришди. Томонлар яна бир мартадан гол алмашишди ва ҳисоб 4:3га етди. Бўлим сўнгида Ҳошимов қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди. Шарқий осиёликлар имкониятдан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришди. Танаффусга қадар Ўзбекистон яна битта гол урди ва ҳисоб 5:4га етди.

Иккинчи бўлим
Иккинчи 20 дақиқаликда томонлар нисбатан эҳтиёткор ўйин намойиш қилишди. Футзалчимиз бир вазиятда яқин масофадан бўш дарвозага аниқ зарба бера олмади — тўп юқорига кўтарилиб кетди. Мўғулистон эса 2 марта бурчак тўпидан самарали фойдаланди. Бир вазиятда ўйинчимиз ўз дарвозасига тўпни буриб қўйган бўлса, иккинчисида рақибга зарба бериш имкониятини бериб қўйишди — 5:6. Бу пайтда ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганди. Мендез дарвозабон ўрнига дарҳол бешинчи ўйинчи туширди. Бу тактика ўз самарасини берди ва жамоамиз ҳисобни тенглаштирди.

Экстра-таймлар
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида ҳисоб ўзгармади. Иккинчи 5 дақиқалик бошланганда эса рақиблар "стандарт"дан фойдаланиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Терма жамоамиз жонига яна "power play" ёрдамга келди. Ўзбекистонликлар бешинчи ўйинчи тактикаси орқали нафақат мувозанатни тиклашди, балки ҳисобда ҳам олдинга ўтиб олишди — 8:7.

Мўғуллар бешинчи ўйинчи тактикаси тайёр эмаслиги кўриниб қолди — ҳам ҳимояланишда, ҳам бу тактикадан фойдаланишди. Дарвозабон ўрнига ўйинчи тушиши уларга ҳеч қандай наф келтирмади, аксинса рақиб яна 2та гол ўтказиб юборди. Якуний ҳисоб — 10:7.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Акбар Усмонов бу ўйинда 6та гол уришга муваффақ бўлди. Натижада унинг мусобақадаги голлари сони 13тага етди.

Терма жамоамиз ярим финал босқичида Ироққа қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин 24 май куни соат 17:00да (Тошкент вақти билан) бошланади.

U-20 Осиё чемпионати
Чоракфинал, 22.05.2017
Индонезия U-20 - Таиланд U-20 – 2:4
Эрон U-20 - Ливан U-20 – 6:2
Ироқ U-20 - Япония U-20 – 1:0
Ўзбекистон U-20 - Мўғулистон U-20 – 10:7 (қ.в.)

Яримфиналлар, 24 май
Таиланд U-20 – Эрон U-20
Ироқ U-20 - Ўзбекистон U-20

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:09, 22.05.2017.
Ўқилди: 10177 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.