Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Пахтакор» қизиқаётган мутахассис «Терек» бош мураббийи қилиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

«Краснодар» клубининг собиқ устози Олег Кононов «Терек» клубига бош мураббий қилиб тайинланди.

Бу ҳақда клубнинг фахрий президенти Рамзан Қодиров инстаграм саҳифасида хабар берди.

«Муҳтарам дўстлар! «Терек» клубимизда ўзгаришлар юз берди. Бугундан эътиборан Олег Кононов жамоамизга бош мураббий этиб тайинланди. У футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга... Аввалги бош мураббий Рашид Рахимовга уч йиллик меҳнати учун катта миннатдорчилик билдираман...» - деб ёзди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кононов билан «Пахтакор» клуби ҳам қизиққан эди.

 

Манба: championat.com
Киритилди: 22:08, 22.05.2017.
Ўқилди: 5886 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик