Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Умар Абдулраҳмон «Ал-Айн»ни танлашини сўраб, Сардор Рашидовга қўнғироқ қилди

Баҳо:
+ | -

Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сардор Рашидовга қўнғироқ қилиб, «Ал-Айн» сафига ўтишни сўради. Бу ҳақда Рашидов «Футбол Экспресс» нашрига берган интервьюсида қайд этиб ўтган.

«Менда Амирликлардан кўп таклифлар бор: «Ал-Айн», «Ал-Аҳли», «Ал-Жазира», «Ал-Ваҳда», «Ал-Васл» ва «Шаржа». Улар орасидан ўзим учун энг яхши таклифни қабул қилмоқчиман. Бу катта эҳтимол билан «Ал-Жазира» бўлади. Чунки улар клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Бундан ташқари, Чемпионлар лигасида иштирок этади. «Ал-Айн»да ўйнаш иштиёқим ҳам бор. Аммо улар чемпионатда 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасидан қуруқ қолди. Якуний қарорни июнь ойида қабул қиламан» - деди Сардор Рашидов.

«Ал-Айн» 2016 йил Чемпионлар лигасининг финалига қадар етиб борган бўлиб, ярим финалда Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жаиш»ни мағлуб этганди. Ўша мавсумда Осиёнинг энг яхши ўйинчиси бўла олган «Ал-Айн» етакчиси Умар Абдулраҳмон Сардор Рашидовни олиб келиш учун шахсан ўзи алоқага чиққан.

«Умар Абдулраҳмоннинг ўзи мени жамоасида кўришни хоҳлади. «Ал-Айн» ўтган йили ҳам мени сотиб олиш истагида эди. Аммо жамоам рози бўлмаганди.

Бу сафар Умар менга қўнғироқ қилиб, бирга тўп суриш нияти борлигини айтди. Аммо менга «Ал-Жазира» варианти қизиқарлироқ. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати орқали ўзимни кўрсатишим мумкин» - деди Сардор Рашидов.

Маълумот учун, «Ал-Айн» сафида Умар Абдулраҳмон бу йил ҳисобидан «Бунёдкор»га қарши икки бор майдонга тушди ва ҳар иккисида ҳам 1 тадан гол билан, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди: 3:2, 3:0.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:08, 24.05.2017.
Ўқилди: 14931 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.