Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Олий лига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" (превью)

Баҳо:
+ | -

27 май куни Ўзбекистон чемпионатининг 12-тур доирасида "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтади.

Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бўлажак ўйинга муносиб тарзда ҳозирлик кўришга ҳаракат қилганликлари бор гап. Бундан бироз вақт олдин Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Марказий” ўйингоҳда ўйин олдидан ўтказилган сўнгги машғулотни якунлади. “Навбаҳор” эса меҳмонлардан сўнг машғулотларга киришди. Навбатдаги ўйин олдидан ҳар икки жамоа мураббийлари ўзлари истаган барча футболчилар хизматидан фойдалана олишмайди.

Мезбонлардан эса беш нафар ўйинчини майдонга туша олмаслиги маълум бўлиб улгурган. Аббос Отахонов ва Равшан Хурсанов Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилган. Отахонов терма йиғинига бормаган бўлса, Хурсанов Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа йиғинига қўшилди. Мирзоҳид Ғофуров сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис баҳсни ўтказиб юборса, Ғиёс Комилов жароҳатдан тўла фориғ бўлиб улгурмаган. Ойбек Қиличев ва Алишер Саматов олдинги учрашувларда олинган қизил карточкалар туфайли дисквалификация муддатини ўташмоқда.

“Бунёдкор”нинг бир қатор футболчилари Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кенгайтирилган таркибидан ўрин олганди. Якунда терма йиғинида Дилшод Ҳамроев, Сардор Азимов ва Хуршид Ғиёсов қатнашадиган бўлишди. Айнан шу сабабли ушбу футболчилар Наманганга келмади. “Қалдирғочлар” таркибида дисквалификацияси бор ўйинчилар йўқ.

Олий лига тарихида ушбу жамоалар ўзаро 20 маротаба дуч келишган. 15 та ўйинда "Бунёдкор" "лочинлар"ни мағлуб этган. Наманганликлар икки ўйинда ғалабани қўлга киритишган. Учта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 43:10, "қалдирғочлар" фойдасига. “Бунёдкор” Тошкентда ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонган.

"Навбаҳор" ўз майдонида ўтказилган тўққиз ўйиннинг бештасида тошкентликларга мағлуб бўлган, икки марта дуранг кузатилган ва икки бор рақиб устидан муваффақият қозонган. Ўтган йилги мавсум сўнггида Тошкентда ўтказилган учрашувда “Навбаҳор” рақиб майдонидаги илк очкони қўлга киритган. “Қалдирғочлар” майдонидаги сўнгги ўйиндаги очко якунда “Навбаҳор”ни олий лигадаги ўрнини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга бўлганди.

Жамоаларнинг олий лигадаги ўзаро ўйинлари
2007 йил
"Қурувчи" - "Навбаҳор" - 3:1.
Голлар: В.Карпенко (15, 84), В.Шишелов (24) - В.Баранов (42).
"Навбаҳор" - "Қурувчи" - 1:4.
Голлар: Д.Жабборов (89) - И.Мўминжонов (26, 59,63), В.Карпенко (54).

2008 йил
"Қурувчи" - "Навбаҳор" - 1:0.
Гол: У.Бақоев (24).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 1:1.
Голлар: И.Бойдедаев (60) - В.Карпенко (54).

2009 йил
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 6:0.
Голлар: Х.Вильянуэва (13,16), Ривалдо (24, 40), С.Жепаров (57), А.Солиев (90+2).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 0:3.
Голлар: Х.Вильянуэва (64), Ривалдо (67), Т.Кападзе (89).

2010 йил
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 1:2.
Голлар: Д.Шарофиддинов (90+3 пен.) - А.Исмоилов (59), Т.Кападзе (75).
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 2:0.
Голлар: В.Карпенко (37), Т.Кападзе (69).

2011 йил
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 1:0.
Гол: М.Трифунович (2).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 1:0.
Гол: А.Маҳмудов (34).

2012 йил
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 2:1.
Голлар: А.Фоменко (25,51) - Р.Мелзиддинов (4) .
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 1:0.
Гол: К.Мурзоев (90+2).

2013 йил
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 0:3.
Голлар: Қ.Маҳамаджонов (32-автогол), О.Пишур (72-пен.), Л.Тўраев (89).
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 5:0.
Голлар: С.Рашидов (2), А.Бердиев (15), А.Ғофуров (63), И.Таран (74, 89).

2014 йил
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 3:0.
Голлар: В.Шодиев (58), С.Рашидов (90), О.Пишур (90+2).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 0:0.

2015 йил
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 2:1.
Голлар: А.Ғофуров (56), Д.Ҳамдамов (70) - С.Шихов (88).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 0:1.
Гол: С.Минори (87).

2016 йил
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 1:3.
Голлар: Д.Жабборов (22) - О.Пишур (4-автогол), Ш.Нурматов (24), Э.Шомуродов (67).
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 1:1.
Голлар: Д.Ҳамдамов (72-пен.) - А.Абдуллаев (30).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:06, 26.05.2017.
Ўқилди: 3671 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.