Кириш Регистрация

Жасур Абдураимов: "Руҳий жиҳатдан тиклана олдик"

Баҳо:
+ | -
Олий лигадан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (3:2) ўйинидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.   Жасур АБДУРАИМОВ (“Пахтакор” бош мураббийи): "Учрашув жуда асабий ва кескин ўтди. Муҳими, беллашув биз учун яхши якунланди. Ҳимоядан ҳужумга тезкор ўтишда вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Кейин рақиб буни жазолади. Шунга қарамай, Кубокдаги мағлубиятдан сўнг руҳий ўрадан чиқа олдик. Бугун 0:1 ва 2:2 натижаларида қийин аҳволга барҳам бердик. Йигитлар курашчан характерларини кўрсатишди.   Бизда таркиб борасида катта муаммо мавжуд. Бир хил таркиб учрашувларда кетма-кет майдонга тушаверса, бу чарчоқни келтириб чиқаради. Европада ҳам кучли клублар тез-тез ротацияларни амалга оширади. Бизда 12-13 ўйинчи барча беллашувларда тушмоқда. Жисмоний чарчоқдан тикланиш мумкин, аммо руҳан жуда қийин бўлади. Ушбу таркиб декабрь ойидан бери назорат учрашувларида ўйнаб келмоқда. Шу сабабли йигитлардан миннатдорман".
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 22:32, 26.05.2017.
Ўқилди: 3620 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик